Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам арафасида иш куни камида 1 соатга қисқартирилади. Яъни, эртага — Қурбон ҳайитининг биринчи куни, яъни ишланмайдиган расмий байрам куни.
Демак, бугун арафа, ва Меҳнат кодексига мувофиқ, иш куни барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Ҳар қандай ташкилот ва корхонада ишлаётган ходим бугун 1 соат вақтлироқ ишдан қайтишига рухсат берилиши ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилиниши керак.
Эслатма:
Бугун — Арафа куни, яъни иш куни қисқаради.
6 июнь (жума) — Қурбон ҳайити (дам олиш куни)
7 июнь (шанба) — 5 ва 6 кунликларга дам олиш
8 июнь (якшанба) — одатдаги дам олиш
9 июнь (душанба) — одатий иш куни
