Тошкент вилоятида йўқолган талаба қизнинг жасади чиқинди қудуғидан топилди

Тошкент вилоятида йўқолган талаба қизнинг жасади чиқинди қудуғидан топилди

 

Тошкент вилоятида бедарак йўқолган деб эълон қилинган 24 ёшли талаба қизнинг жасади 11-сонли гидроэлектростанция (GES) ҳудудидаги чиқиндилар тўпланадиган колодетсдан топилди. Бу ҳақда манбага таяниб Jarayon.uz хабар берди.

 

 

Дастлабки бош прокуратура маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 май куни Қибрай туманининг «Ботаника» маҳалласида яшовчи талаба қиз уйдан чиққанича қайтмаган.

 

 

2 июнь куни, «Соҳибкор» маҳалласида жойлашган GES №11 чиқинди қудуғидан қизнинг жасади топилган.

 

 

Жасад суд-тиббий экспертизага юборилган. Текширув натижаларига кўра, ўлим сабаби — сув нафас йўлларини тўсиб қўйиши натижасида юзага келган механик асфиксия бўлган. Танада тан жароҳати излари аниқланмаган.

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.