11-синфлар учун Ўзбекистон тарихи фанидан якуний имтиҳон вариантлари маълум бўлди

11-синфлар учун Ўзбекистон тарихи фанидан якуний имтиҳон вариантлари маълум бўлди

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан махсус сайт орқали 11-синф битирувчилари учун Ўзбекистон тарихи фанидан ўтказиладиган тест вариантларини аниқлаш бўйича қуръа ташланди.

 

 

Бунда ўқувчилар 7 ва 10-вариантлар асосида имтиҳон топширишлари маълум бўлди.

 

 

Маълумот учун: Якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлардан имтиҳон белгиланган кундан бир кун олдин қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан 2 та вариант танлаб олинади.