Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор Турсуналиев Илҳомжон Ахмедович Ўзбекистон давлат спорт академияси ректори лавозимига тайинланди.
Бунга қадар, Илҳомжон Турсуналиев 2006-2015 йилларда Фарғона Олимпия захиралари коллежи директори, 2015 йилдан Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори лавозимида самарали фаолият юритиб келган.
