Кеча, 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида «Ўзбек болалар адабиёти. Кичкинтой китобхонлар учун катта ҳикоялар» номли танланган ҳикоялар тўплами турк тилига таржима қилинди. Бу ҳақда UzА хабар берди.
Ушбу китоб ёзувчи Нормурод Норқобилов қаламига мансуб бўлиб, унга болаларда ватанга, ота-онага ва табиатга севги-муҳаббат туйғуларини тарбияловчи «Қуёш ботмайдиган юрт», «Ўғил», «Оқбўйин», «Капалак», «Тошбақа» каби 30 дан ортиқ қисса ва ҳикоялар киритилган.
Таржима асарнинг тақдимоти Тошкент давлат шарқшунослик университетида бўлган. Ушбу китобнинг дунё юзини кўришида университетнинг ёш ижодкорлардан иборат таржимонлар гуруҳи, профессор-ўқитувчилар меҳнати синган.
