Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-центабрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 12-бандига кўра, умумтаълим муассасаларида ташкил этилган Ишчи гуруҳ ҳар йили 1 июлга қадар умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятини баҳолаши ва навбатдаги ўқув йили учун юқори натижа кўрсатган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама миқдорини белгилаши лозим.
Яъни, Ишчи гуруҳ мактабда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ҳамда кутубхона ходимлари фаолиятини тасдиқланган мезонлар асосида ўрганиб чиқиб баҳолаши ва 10 фоиздан 40 фоизгача базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш тўғрисидаги қарорни 1 июлга қадар чиқариши мумкин.
Тўғри, айрим таълим муассасаларидаги Ишчи гуруҳлар педагог ходимларнинг катта қисми июнь ойидан бошлаб меҳнат таътилига чиқиб кетишини ҳисобга олиб, 1 июлни кутиб ўтирмай июнь ойининг бошидаёқ педагогларга устама тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиб қўядилар.
Лекин бу унчалик ҳам тўғри қарор эмас. Чунки, айрим ҳолларда педагогларга бўлиқ бўлмаган вазиятлар вужудга келиши мумкин.
Шу сабабли, юқоридаги каби айрим ҳолатларни эътиборга олиб, таълим муассасаларидаги Ишчи гуруҳлар низом талаби бўйича, педагогларга ҳар ойлик устама белгилаш тўғрисидаги қарорни июнь ойининг бошида эмас, айнан 1 июлга қадар қабул қилиши мақсадга мувофиқ.
Манба: Xalqtaliminfo.uz
