Президентнинг «Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қарор билан Ўзбекистонда 6 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Шундан келиб чиқиб ўзбекистонликлар ҳайит муносабати билан 3 кун дам олишади:
6 июнь (жума) — Қурбон ҳайити, барча учун дам олиш куни;
7 июнь (шанба) — 5 кунликларга одатий, 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни;
8 июнь (якшанба) — барча учун одатдаги дам олиш куни;
9 июнь (душанба) — барча учун иш куни.
Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича зулҳижжа ойининг 10-куни Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази зулҳижжа ойининг биринчи куни 28 май, чоршанбага тўғри келганини маълум қилди.
