Вазир жамғармасидан тўланадиган устамалар учун иккинчи босқич синовлари натижалари эълон қилиндими?

Вазир жамғармасидан тўланадиган устамалар учун иккинчи босқич синовлари натижалари эълон қилиндими?

 

Савол: Мен Вазир устамаси талабгорлари учун ташкил этилган тест синовларида 2025 йил 25 февраль куни иштириок этиб, тестдан муваффақиятли ўтиб, 2-босқич суҳбатда ҳам иштирок этдим. «Натижани 6 иш кунида эълон қиламиз» -деган эдилар, аммо ҳалигача натижалар маълум эмас, Бухоро вилояти вазир устамаси қачон чиқади ва қайси ойдан бошлаб тўланади? (Д.Х.Ў. Бухоро вилояти, Когон туманидаги 8 мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси)

 

 

Жавоб: Суҳбат бўйича натижалари ҳар бир суҳбатда иштирок этган номзодларнинг шахсий кабинетига юборилган. Тасдиқланган Низомга кўра суҳбат натижаси бўйича ва ундан юқори балл олганлар устамага тавсия этилиши белгиланган.

 

 

Номзодлар ўзларининг шахсий кабинетига кириб суҳбат натижаси бўйича олган балларини кўрган ҳолда устамага тавсия этилганлиги ёки этилмаганлигини билиб олиши мумкин.

 

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2-босқич суҳбат натижаси бўйича суҳбат комиссияларининг қарорлари асосида устамага тавсия этилган педагогларга вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тайинлаш бўйича буйруқ чиқаради.

 

 

Тўловлар жорий йилнинг май ойидан 2026 йилнинг январь (9 ой) ойлари давомида тўланади.