2025-2026-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати

2025-2026-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан 2025-2026 ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди.

 

Ушбу рўйхатдан жами 470 та мактаб ўрин олган бўлиб, уларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида 50 фоиз) махсус устамалар белгиланади.

 

Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.

 

Қуйидаги файлда ушбу мактаблар рўйхати келтирилган:

 

Файлни юклаш