Таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажми қанчага етгани маълум қилинди

Таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажми қанчага етгани маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь апрель ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 11,1 трлн сўмни ёки кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,8 % ини ташкил этди.

 

Мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг январь апрель ойларига нисбатан 8,4 % га ошган.

 

Таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматлар устунлик қилиб, уларнинг улуши 2025 йилнинг январь апрель ойларида 46,8 % ни ташкил этди.