Наманган шаҳридаги Президент мактабининг 9-синф ўқувчиси Файзуллоҳ Раҳимжонов халқаро IELTS имтиҳонидан 8 баллик натижага эришган. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Бундан аввалроқ, 6-синф ўқувчиси инглиз тилидан C1 даражани қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
