Жасорат мактабларига ҳужжатларни қабул қилиш июнь ойида амалга оширилади — Вазирлик

Жасорат мактабларига ҳужжатларни қабул қилиш июнь ойида амалга оширилади — Вазирлик

Биринчи марта 2025-2026 ўқув йили учун Жасорат мактабларга ҳужжатлар қабули июнь ойида амалга оширилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 

Талабгор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида мурожаатчиларнинг саволларига жавоб бериш учун 1206 қисқа рақамли cалл-марказ фаолият бошлаган.

 

Шунингдек, мурожаатчилар учун қўшимча равишда махсус piima_admission чатбот яратилгаан ва вазирликнинг барча ҳудудий бошқармаларида махсус штаблар ташкил этилган.

 

Мазкур штаблар ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият юритади. Малакали мутахассислар ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорларга амалий ёрдам кўрсатади.

 

2025-2026 ўқув йили учун мазкур мактабларга ҳужжатлар қабули июнь ойида онлайн шаклда ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади. Кириш имтиҳонлари жорий йилнинг июль август ойларида бўлиб ўтади.