Бугун, 26 май куни 2024-2025-ўқув йилида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар учун қуръа ташлаш тадбири бўлиб ўтди.
Унга кўра, 9-синф ўқувчилари учун 27 май куни Она тили ва адабиёти ҳамда Давлат тили фанларидан якуний давлат имтиҳонларида 8 ва 9-вариант саволларидан фойдаланилади.
Маълумот учун: Якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлардан имтиҳон белгиланган кундан бир кун олдин қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан 2 та вариант танлаб олинади.
