АҚШнинг федерал суди Ҳарвард университетига чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлаш ҳақидаги қарорини вақтинчалик тўхтатди.
Мазкур қарор жорий йилнинг 23 май куни Барак Обама томонидан тайинланган АҚШ округ суди судьяси Эллисон Берроуз томонидан чиқарилган.
Суд қарорининг қабул қилиниши орқали Ҳарвард университети талабалар ва алмашинувчилар дастури — Student and Exchange Visitor Program (SEVP) учун сертификатни сақлаб қолиш имкониятига эга бўлади. Суд ишни кўриб чиқиш давомида ушбу сертификатни бекор қилиш тўхтатиб қўйилган.
Бир кун олдин, АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Ҳарвардни «зўравонлик, антисемитизмни қўллаб-қувватлаш ва Хитой Коммунистик партияси билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш»да айблаб, унинг SEVP сертификатини бекор қилишни буюрган эди.
Ўз навбатида, Ҳарвард университети 23 май куни Massachusets федерал судига мурожаат қилиб, Трамп маъмуриятининг халқаро талабаларни ўқитишни тақиқлашига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ҳозирча Трамп маъмурияти мазкур қарор бўйича шикоят киритиш ҳуқуқига эга.
