Ангренда мактаб ўқувчилари битирув кечага пул топиш мақсадида ўғрилик қилди

Ангренда мактаб ўқувчилари битирув кечага пул топиш мақсадида ўғрилик қилди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ўғирлик содир этган мактаб ўқувчилари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар қилди.

 

Қайд этилишича, 17 апрель кунига ўтар кечаси Ангрен шаҳри Нурчи маҳалласида номаълум шахс Дамас русумли автомашинадан пул маблағлари ўғирлангани ҳақида ҳудудий Ички ишлар бўлимига хабар келиб тушган. Ҳолат ўрганилиб, тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Ангренда мактаб ўқувчилари битирув кечага пул топиш мақсадида ўғрилик қилди

Олиб борилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни 15–17 ёшдаги тўрт нафар мактаб ўқувчи содир этгани аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланган.

Ангренда мактаб ўқувчилари битирув кечага пул топиш мақсадида ўғрилик қилди

Дастлабки тергов давомида гумонланувчилар ушбу ўғирланган пулларни мактаб битирув кечаси учун керак бўлган харажатларни қоплаш мақсадида олганини билдирган.

 

«Бу каби ҳолатлар барчамизни бирдек ўйлантириши керак. Чунки битирув кечалари ва шу каби тадбирлардаги ортиқча харажатлар, «бошқалардан қолмаслик» ҳисси, моддий босим — айрим ўқувчиларни жиноятга бошламоқда», — дейилади ИИББ хабарида.