Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги 16-мактабнинг барча битирувчилари миллий сертификат натижалари билан олий таълим муассасаларига муддатидан олдин талабаликка қабул қилинган.

Маълумотларга кўра, мазкур мактаб битирувчилари IELTS, CEFR каби халқаро тил сертификатларига, шунингдек, умумтаълим фанларидан миллий сертификатларни қўлга киритган.
Бундан ташқари, мазкур ўқувчилар математика, биология ва тарих фанларидан халқаро имтиҳон ва олимпиадаларда юқори натижаларга эришган.
