Юқори синф ўқувчиларининг қизиқиши ва қобилиятига кўра фанларни чуқурлаштириб ўқитиш ҳамда замонавий касбларни ўргатиш тартиби тасдиқланди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 15 майдаги «Умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчиларининг қизиқиши ва қобилиятига кўра фанларни чуқурлаштириб ўқитиш ҳамда замонавий касбларни ўргатиш тўғрисида»ги 152-сон буйруғи қабул қилинди.
Мазкур буйруқ билан қуйидагилар тасдиқланган:
юқори синф ўқувчиларининг қизиқиши ва қобилиятига кўра фанларни чуқурлаштириб ўқитиш ҳамда замонавий касбларни ўргатиш бўйича таълим жараёнларини ташкил этиш тартиби;
танлов фанлари, хорижий тиллар йўналиши бўйича танлов фанлари ҳамда бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш йўналиши жорий этиладиган синфларнинг 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган ўқув режалари ва тушунтириш хатлари.
2025-2026-ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич мактабларда бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда хорижий тиллар (иккинчи хорижий тил) йўналишлари бирлаштирилган ҳолда амалиётга жорий этилади.
