Мактаб ўқувчилари Instagram’даги «коммент» сабаб жанжаллашди, натижада улардан бири ҳалок бўлди

Мактаб ўқувчилари Instagram’даги «коммент» сабаб жанжаллашди, натижада улардан бири ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 2 та мактаб ўқувчилари жанжалида улардан бири ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга кўра, ушбу жанжал инстаграм ижтимоий тармоғидаги бир изоҳ сабабли бошланган.

 

Маълум қилинишича, 1-мактабдан 3 нафар ўқувчи ва 12-мактабдан 2 нафар ўқувчи воқеада иштирок этган. 12-мактабдан қатнашган ўқувчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат мактабдан ташқарида бўлган.

 

 

Ўқувчилар ўртасидаги жанжал Instagramʼдаги изоҳлар сабаб бўлган. Марҳумга тирсак билан урилган ва орқага йиқилиб, тили кетган.

 

«Ўғлим 2007 йил 13 апрелда туғилган. Дарсларда аълочи эди, 4 баҳо ҳам олмаган. Менинг ёлғиз фарзандим эди. Ўша куни кетаётганини айтмай уйдан чиқиб кетган. Уйга кирсам, менга устози телефон қилди. Телефонда ўғлингиз ҳушидан кетиб қолди, тез келинглар деганини эшитдим. Борсам ўлиб қолган экан», — дейди марҳумнинг онаси.

 

 

Ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Вафот этган ўқувчи оилада ёлғиз ўғил экани, унинг онаси фарзанди ўқиган мактабда фаррош бўлиб ишлаши айтилмоқда. Шифохонага ётқизилган ўқувчининг аҳволи ҳозирча маълум эмас.