Ҳукуматнинг 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-иловасига кўра, жорий йилнинг 1 июль кунидан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам тан олинади.
Унга кўра, қуйидагилар ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Ижтимоий карта» мобил иловасида жорий этиладиган ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари ҳисобланади.
| 1. | Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти |
| 2. | Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси |
| 3. | Ҳайдовчилик гувоҳномаси |
| 4. | Туғилганлик ҳақида гувоҳнома |
| 5. | Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома |
| 6. | Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома |
| 7. | Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон) |
| 8. | Пенсия (нафақа) гувоҳномаси |
| 9. | Фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID-картаси) |
| 10. | Ногиронлик тўғрисида маълумотнома |
| 11. | Транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси |
| 12. | Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат |
| 13. | Талабалик гувоҳномаси |
| 14. | Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома |
| 15. | Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома |
| 16. | Турар жой объектларининг кадастр паспорти |
| 17. | Жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома |
