«Йил ўқитувчиси» танлови ғолибларига 525 млн сўм пул мукофоти берилади

«Йил ўқитувчиси» танлови ғолибларига 525 млн сўм пул мукофоти берилади

Ҳукуматнинг 2025 йил 28 апрелдаги 264-сонли қарорига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба умумий ўрта таълим тизими ходимлари ўртасида «Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ташкил этилади.

 

 

Унга кўра, «Йил ўқитувчиси» танлови Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида ўтказилади.

 

 

«Касбий маҳорат етакчиси» танлови эса Педагогик маҳорат марказлари директорларига мўлжалланган.

 

 

Қарор билан танловларни ўтказиш тартибига оид низомлар ҳам тасдиқланди. Унга кўра, танлов ғолибларига QR-кодли сертификат топширилади.

 

 

Ғолиблар БҲМнинг 1400 баравари (525 миллион сўм) миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.