Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг очиқ маълумотлар саҳифасида 2024 йилда Давлат олий таълим муассасаларининг 2025 йил 1 январь ҳолатига (2024 йил йиллик) даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумот жойланди.
Унга кўра, энг кўп даромад кўрган олий таълим муассасалари бешталигини қуйидаги ОТМлар эгаллаган:
1. Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 927 млрд. 472 млн. сўм
2. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети – 574 млрд. 587 млн. сўм
3. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети – 475 млрд. 869 млн. сўм
4. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети – 473 млрд. 896 млн. сўм
5. Жиззах давлат педагогика университети – 423 млрд. 929 млн. сўм
2024 йилда соф даромад кўрган олий таълим муассасаларининг топ 5талиги:
1. Жиззах давлат педагогика университети – 76 млрд. 169 млн. сўм
2. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти – 54 млрд. 256 млн. сўм
3. Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 44 млрд. 794 млн. сўм
4. Шаҳрисабз давлат педагогика институти – 40 млрд. 801 млн. сўм
5. «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети 38 млрд. 300 млн.
2024 йилда харажатлари даромадидан кўп бўлган олий таълим муассасаларининг топ 5талиги:
1. Самарқанд давлат университети – 37 млрд. 988 млн. сўм
2. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти – 37 млрд. 922 млн. сўм
3. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети – 36 млрд. 993 млн. сўм
4. Навоий давлат университети – 32 млрд. 902 млн. сўм
5. Урганч давлат университети – 25 млрд. 582 млн. сўм
Умумий ҳисобда 2024 йилда Давлат олий таълим муассасалари 11 трлн. 953 млрд. 243 млн. сўм даромад кўриб, 11 трлн. 448 млрд. 986 млн. сўм харажат қилган.
