15 май куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда ўқитувчиларнинг ойлик маоши ҳақида ҳам гапирилди.
Президентнинг 1000 долларлик маош ҳақидаги саволига Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хусниддин Мамадиев Сурхондарёда 2000 доллар маош олаётган ўқитувчилар борлигини айтди.
