Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Ташаббус 3 асосий йўналишда амалга оширилади:
Ал-Беруний халқаро мактаби – унга республика бўйлаб энг иқтидорли ўқувчилар саралаб олинади. Улар учун дунёнинг илғор тажрибалари асосида юқори даражада таълим берилади. Дарсларни хориждан жалб қилинган малакали устозлар олиб боради.
«Президент иқтидорли фарзандлари» миллий дастури – унга Ўзбекистон бўйлаб 3 000 нафар иқтидорли ўқувчи танлаб олинади ва олий ўқув юртларига кириш учун зарур бўлган билим ва кўникмалар билан қуроллантирилади. Ҳар йили «Ренессанс» оромгоҳида хорижий устозлар билан 3 ҳафталик интенсив сессиялар ташкил этилади. Ушбу икки йўналишдаги ўқувчилар Ҳарвард, Яле, Принcэтон, УПенн, Cорнелл каби етакчи университетларга қисқа муддатли курсларга юборилади. Агар улар шу университетларга ўқишга қабул қилинса, «Эл-юрт умиди» жамғармаси ўқиш харажатларини молиялаштиради.
Президент иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти – у мамлакатнинг энг салоҳиятли интеллектуалларини бир жойга жамлайди. Уларга Ўзбекистондаги ислоҳотларда бевосита иштирок этиш, ўз ғоялари ва ташаббусларини илгари суриш имконияти яратилади. Ҳамжамият аъзолари вазирликлар, идоралар ва йирик компаниялар билан бевосита мулоқотда бўлади.
