Ўзлаштириш даражаси паст мактабларда ҳафтасига олти соатлик ўқув курслари ташкил қилинади

Ўзлаштириш даражаси паст мактабларда ҳафтасига олти соатлик ўқув курслари ташкил қилинади

 

Бугун, 15 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

 

 

Йиғилиш давомида болалар контентини ривожлантириш марказига директор этиб таниқли режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов тайинланган.

 

 

Шунингдек, саноқли кунлардан кейин 6 миллиондан зиёд ўқувчи ва 1 миллиондан ортиқ талаба таътилга чиқиши таъкидланган. Ёз ойларида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш муҳим аҳамиятга эга экани кўрсатиб ўтилган.

 

 

Барча ҳокимлар ва таълим соҳаси раҳбарларига ёзги таътил вақтида барча таълим муассасаларининг спорт майдончаси ва ўқув хоналарида ёшлар учун спорт, фан ва касб тўгаракларини очиш топширилган.

 

 

Жумладан, ўзлаштириш даражаси паст мактабларга оқсаётган фанлар бўйича энг яхши мутахассислар жалб қилиниб, ўқувчилар учун ҳафтасига олти соатлик ўқув курслари ташкил қилиниши белгиланган.