2026 йилдан бошлаб академияда қисқа муддатли курслар жорий этилади

2026 йилдан бошлаб академияда қисқа муддатли курслар жорий этилади

Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 октябрдан Академияда давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади.

 

 

2026 йил 1 январдан Академияда муддати 6 ойгача бўлган қайта тайёрлаш таълим дастурлари жорий этилади.

 

 

2025/2026 ўқув йилидан “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”, “Давлат бошқаруви”, “Инсон ресурсларини ривожлантириш” магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

 

 

2026/2027 ўқув йилидан:

 

 

– «Давлат сиёсати» (Public Policy) ва «Давлат молиясини бошқариш» (Public Finance Management) магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади;

 

 

– юқори малакали ва замонавий билимларга эга бошқарув кадрлари захирасини шакллантириб бориш мақсадида амалиётчи бошқарувчилар учун махсус дастурлар (Executive MPA ва Executive MBA) жорий этилади;

 

 

– магистратура дастурлари хориждаги нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ва модуллар бўйича ташкил этилади.