Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича жамғaрма ташкил этилади

Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича жамғaрма ташкил этилади

2025 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-77-сонли фармони билан «Иқтидорли мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ҳужжат қабул қилинди.

 

 

Мазкур фармонга кўра, Президент ҳузуридаги Истиқлол кадрларини тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси янгитдан ташкил этилди. Ушбу жамғарма мамлакат учун муҳим соҳаларда етук кадрларни тайёрлашда стратегик роль ўйнаши кўзда тутилган.

 

 

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг асосий вазифалари

 

 

Фармонда белгиланишича, жамғарманинг асосий мақсади — профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган мутахассислар захирасини шакллантиришдир. Бу борада жамғарма қуйидаги йўналишларда фаолият олиб боради:

 

– Кадрлар бозоридаги эҳтиёжларни тизимли ўрганиш ва истиқболли соҳалар учун мутахассисларни тайёрлаш;

 

-Номзодларни вазирликлар, идоралар ва стратегик корхоналар эҳтиёжларига мос ҳолда профессионал йўналтириш;

 

– Хорижда ўқиган стипендиатларни Ўзбекистонга қайтганидан сўнг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимоя жиҳатидан қўллаб-қувватлаш;

 

-Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги ижобий имижини ошириш учун стипендиатлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш.

 

 

2025 йил 1-cентябрдан амалий жараёнлар бошланади

 

 

Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1-сентябрдан бошлаб қуйидаги аниқ чоралар кўрилади:

 

-Стратегик корхоналар ва тармоқлар эҳтиёжларига асосланган ҳолда мақсадли стажировкага юбориладиган номзодлар рўйхати шакллантирилади;

 

-Стажировка ташкил этиладиган хорижий ташкилотлар ва стажировка муддати буюртмачилар, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан белгиланади;

 

-Номзодларга хорижий тилни ўрганишлари учун зарур шароитлар яратилади ва амалий кўмак кўрсатилади.

 

 

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг қайта ташкил этилиши — таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини стратегик даражада ривожлантиришга қаратилган муҳим ислоҳотдир. Бу ташаббус иқтидорли ёшларнинг хорижда билим олиши ва уларнинг юрт ривожи йўлида хизмат қилишини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.