Тошкентда ўтказилган Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадасининг тақдирлаш маросими бугун бўлиб ўтди.
Ушбу олимпиада 7-13- май кунларни математика ва информатика фанлари доирасида ўтказилди Унда Туркия, Озарбайжон, Беларусь, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон жамоаларидан 202 нафар иштирокчи қатнашди.
Олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар қуйидаги натижаларга эришди:
Информатика йўналишида — 13 та бронза, 4 та кумуш ва 4 та олтин медаль;
Математика йўналишида — 17 та бронза, 9 та кумуш ва 3 та олтин медаль.
Эслатма: III Ал-Хоразмий номидаги Халқаро Математика ва Информатика олимпиадаси илк маротаба 2 та фан (математика ва информатика)дан ташкил этилмоқда.
