Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, яъни ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун барча ходимлар камида 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.
187-модда. Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
