7-майдан бошлаб Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси бўлиб ўтади

7-майдан бошлаб Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси бўлиб ўтади

 

Жорий йилнинг 7-13 май кунлари Тошкент шаҳрида Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири ўзининг телеграм каналида маълум қилган.

 

 

Қайд этилишича, унда Туркия, Озарбайжон, Беларусь, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон жамоаларидан 202 нафар иштирокчи қатнашади.

 

 

III Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси илк маротаба 2 та фан – математика ва информатикадан ташкил этилмоқда.