Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига ректор тайинланди

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига ректор тайинланди

Президентининг тегишли фармонлари билан Салихов Жасур Шавкатович Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори этиб тайинланди.

 

У бунга қадар Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Греэн Университй) ректори бўлган.

 

1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган Жасур Салихов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бакалавриат, Буюк Британиянинг Йорк университети ҳамда Япониянинг Васеда университетларида магистрлик даражаларини олган. Оксфорд университети Ориэл коллежида тадқиқотчилик қилган.

Жасур Салихов 2014 йилдан 2023 йил бошигача Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтига ректорлик қилган. Шунингдек, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ижтимоий ривожланиш департаменти директори ҳамда молия ва бошқарув проректори лавозимларида ишлаган.