Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ талабалар битирув кийимида ҳаракатланаётган автомобилнинг капоти, томи ва багажида сайр қилиб нишонлаётгани акс этган видео тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳолат Бухоро вилоятида содир бўлган. Иштирокчи талабалардан бирининг сўзига кўра, улар ижтимоий тармоқлардаги трендлардан илҳомланиб, видео олишган. Бу эса кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.
Қоидабузарлар тезда аниқланиб, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмагани учун уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
