Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан 2025/2026 ўқув йилида 599 та техникумга 370 та касб ва мутахассислик бўйича кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шаклларида жами 311 009 та қабул квотаси тасдиқланди.
Шундан:
– давлат гранти асосида — 205 729 та;
– тўлов-контракт асосида — 105 280 та.
Шу билан бирга, халқаро таълим дастурлари жорий этилиши белгиланган 14 та техникумга жами 1680 нафар ўқувчини давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш белгиланди.
Қабул параметрларида 9-синф битирувчилари учун 515 та техникумга жами 139 245 та квота (тўлиқ давлат гранти), 11-синф битирувчилари учун эса 549 та техникумга жами 171 764 та квота (шундан 66 484 та грант) ажратилган.
Қабул квоталарини юклаб олиш:
9-синф кундузги ва дуал таълим шакллари учун — Файлни юклаш
Кундузги таълим шакли учун — Файлни юклаш
Сиртқи таълим шакли учун — Файлни юклаш
Кечки таълим шакли учун — Файлни юклаш
