Эндиликда педагог йўналишларига сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди

Эндиликда педагог йўналишларига сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

 

Унга кўра, 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.

 

Олий педагогик таълим йўналишида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилади.

 

2026-2027-ўқув йилидан бошлаб педагогика олий таълим ташкилотларида Университетга равишда бошқарув тизими такомиллаштирилади ва халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этиб борилади.