Аттестациядан 82 балл олган ўқитувчи хурсандчилигидан рақсга тушди. Бу ҳақдаги видеони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова ўзининг телеграмдаги саҳифасида улашди.
«Аттестациядан 82 балл олиб, севинчи ичига сиғмаётган Барно Бўтаева устозни кўриб худди ўзим олий тоифа олгандек хурсанд бўлиб кетдим», — дейди Дилфуза Собирова
