«University of Business and Science»да АҚШнинг Massachusets Технология Институти (MIT) ўқув дастурлари андозасида таълим берилади.
UBS Кузатув кенгаши раиси, Проф. Элёржон Жумаев АҚШнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Massachusets Технология Институти (МIТ)га ташриф буюрди.
Маълум қилинишича, ташрифнинг асосий мақсадларидан бири — АҚШнинг етакчи университетлари билан барқарор ва чуқур ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, уларнинг илғор тажрибаларини ўзлаштириш орқали УБСнинг глобал инновацион таълим муассасасига айланишига хизмат қилишдир.
Ташриф давомида ўзбекистонлик вакил MIT Open Learning бўйича Вице Президенти, сунъий интеллект ва таълим соҳасидаги етакчи мутахассис Проф. Димитрис Бертсимас билан учрашган.
Учрашувда унга MIT вице-президенти бош маслаҳатчиси, UBS фахрий ректори Др. Вижай Кумар ҳамроҳлик қилган.
Музокара давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинган:
– Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ёрдамида таълим ва тиббиётда инновацион ечимлар;
– Ақлли ўқув тизимларини яратиш ва юқори таъсирли илмий тадқиқотлар олиб бориш;
– UBS да кадрлар тайёрлашни MIT стандартлари асосида такомиллаштириш ҳамда МIТ ўқув дастурлари андозасида келажакда жаҳон миқёсида рақобатбардош мутахассисларни Ўзбекистонда етиштириб чиқариш;
– Тиббиёт йўналишидаги талабалар учун ҳам Америка стандартлари асосида таълим дастурларини шакллантириш;
– МIT Horizon ва Universal АI каби глобал платформалар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш.
Шунингдек, ушбу стратегик йўналиш доирасида, 2025-йил июнь ойидан бошлаб, йил давомида UBS нинг 100 нафар профессор-ўқитувчилари МIТнинг рақамли платформалари орқали малака оширишни бошлайди.


