ММТВ ўринбосари педагогларга тоифа бериш тизимида муаммолар борлигини рад этди

ММТВ ўринбосари педагогларга тоифа бериш тизимида муаммолар борлигини рад этди

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Раджабов телеграм саҳифасида педагогларга тоифа бериш тизимида муаммолар борлиги бўйича ижтимоий тармоқлардаги турли постларни хайп деб баҳолади.

 

 

Унга кўра, кеча, 23-апрель куни бу масалада вазирлик каналида расмий муносабат берилган. Лекин нимагадир ҳеч ким унга эътибор ҳам бермагани ҳамда фақат негатив ва нотўғри маълумотларни тарқатишаётганини таъкидлаган.

 

«Бир нарсани ишонтириб айтмоқчиманки, тизим шаффоф ва адолатли қилиб ишланган ва унга ҳеч ким аралаша олмайди. Қолган барчаси бу хайп учун қилинаётган ишлар», — деди вазир ўринбосари.

 

Шунингдек, у постида барча педагогларга омад тилаб қолишини қайд этган.