9 май — Хотира ва қадрлаш куни мунобасабати билан ўзбекистонликлар учун қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
9 май, жума — Хотира ва қадрлаш куни, барча ходимлар учун дам олиш куни;
10 май, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
11 май, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.
Шундан келиб чиқадики, 5 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар 3 кун, 6 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар эса 2 кун дам олади.
