Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади

Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

 

Тақдимот давомида республикада 15 та давлат ва 61 та нодавлат олийгоҳда педагогика йўналиши бўлиб, лекин улардаги илмий салоҳият атиги 40 фоиз атрофида эканлиги таъкидланди.

 

Шу боис Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиб, Ўзбекистон миллий педагогика университетини ташкил этиш, келажак педагоглари лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Университет барча ҳудудлардаги педагогика институтлари учун таянч олийгоҳ бўлади.