Жорий йилнинг 15-апрелидан бошлаб мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун ўқув фанларидан малака (тест) синовлари ушбу манзилларда ўтказилиши тўғрисида хабар берган эдик.
2-7 май кунлари мазкур синовларда умумтаълим мактабларининг Бошланғич таълим ўқитувчилари иштирок этадилар.
Қуйидаги рўйхатлар орқали педагоглар тест топширадиган аниқ санасини, гуруҳини ва вақтини билиб олишлари мумкин!
Аттестацияга жалб қилинган педагогларга ортиқча оворагарчилик ва кутиб қолишнинг олдини олиш мақсадида аттестация синовларига Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва мурожаат юборишда тўлдирилган СЎРОВНОМА билан ўзлари учун белгиланган вақтдан ярим соат олдин етиб келишлари етарли эканлигини эслатиб ўтилади.
