Малака синовларида энг юқори 100 баллик натижани қўлга киритган устозлар рўйхати эълон қилинди. Буни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова телеграм саҳифасида маълум қилди.
100% лик натижа тўплаган педагоглар:
Поп тумани – Мунира Мирзатиллаева
Сергели тумани – Дилбар Хўжаниёзова
Денов тумани – Дилноза Рашидова
Қарши шаҳри – Севара Қаюмова
Яккабоғ тумани – Озода Тоштемирова
Китоб тумани – Зарифа Жовлиева
«Синовлар 16-майга қадар давом этади, энг юқори кўрсаткич қайд этган устозларимизни табриклаб борамиз», — дейилади хабарда.






