Тошкентда инглиз тили ўқитувчиси аттестация имтиҳонларида олий малака тоифасини янгилади

Тошкентда инглиз тили ўқитувчиси аттестация имтиҳонларида олий малака тоифасини янгилади

 

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси Сурайё Мансурова аттестация жараёни тест синовларини муваффақиятли топширди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ММТБ Ахборот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, у тест имтиҳонларида 90 балл билан олий малака тоифасини янгилаган.