Бугун, 15 апрель куни Республикамизнинг барча ҳудудларида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун январь июнь ойларида ўтказилаётган педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовларига старт берилади.
Биринчи бўлиб, География, Рус тили (миллий) ҳамда Рус тили ва адабиёти (рус) фанлари ўқитувчилари ўз билимларини синовдан ўтказадилар (ва албатта, юқори натижаларни қайд этадилар).
Эндиликда педагоглар Малака (тест) синовларида берилган жавобларини текшириб кўришлари мумкин. Бунинг учун pedagog.uzedu.uz платформасидаги шахсий кабинетдан «Малака синов натижа баллари» кўрсатилган жойдаги «Батафсил» тугмачасини босишлари керак бўлади.
Қуйидаги рўйхатлар орқали педагоглар тест топширадиган аниқ санасини, гуруҳини ва вақтини билиб олишлари мумкин!
15-16 апрель кунлари тест топширадиган педагоглар рўйхати
17 апрель куни тест топширадиган педагоглар рўйхати
18-19-21 апрель кунлари тест топширадиган педагоглар рўйхати
Шунингдек, педагогларга қулайлик яратиш мақсадида аттестация жараёнларини онлайн кузатиб бориш учун махсус сайт ишга туширилди.


