11 апрель куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигида жорий йил ўтказиладиган малака синовларини ташкил этиш, инклюзив синфлари мавжуд таълим масканлари ҳамда «Жасорат мактаб»лари фаолияти, «Иқтидор мактаб ансамбли» ва «Турон» мактаб театри танловларини ўтказиш масалаларига доир «Вазир соати» бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида жорий йилги «Иқтидор мактаб ансамбли» ва «Турон» мактаб театри танловларини ўтказиш ишлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Маълумотларга кўра, 7 апрелдан старт берилган «Иқтидор мактаб ансамбли» танловининг туман (шаҳар) босқичида мактаблардан 8 890 та жамоа (71 120 нафар ўқувчи) иштирок этмоқда.
Беллашувларнинг ҳудудий босқичи жорий йилнинг 14-29 апрель кунлари, «Иқтидор мактаб ансамбли» ва «Турон» мактаб театри танловларининг Республика босқичи июнь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
