Нурафшон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси хорижнинг нуфузли университетига 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинди.
Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Жаҳонгирбек Абдуалимов Қатар давлатида жойлашган Carnegie Mellon университетида таълим олиш учун тўлиқ грантни қўлга киритди.
Маълумот ўрнида, Жаҳонгирбек Абдуалимов IELTS дан 8 балл ҳамда SАТ дан 1510 балл кўрсаткичларига эга бўлган.
