Миллий сертификатга эга ўқувчилар якуний имтиҳонлардан озод этилади

Миллий сертификатга эга ўқувчилар якуний имтиҳонлардан озод этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февраль кунги 65-сонли буйруғининг 2-иловасида келтирилган чет тили фанлари ҳамда умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификати бўлган ўқувчилар иловада келтирилган баҳолаш асосида баҳоланиб имтиҳондан тегишли фанлар фандан озод қилинади.

 

 

Унга кўра:

 

 

Хорижий тил фанидан Б ёки ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ўқувчилар якуний имтиҳонни топширишдан озод этилиб, мазкур фандан уларга 5 баҳо берилади.

 

 

Миллий сертификатга эга бўлган ўқувчилар якуний имтиҳонни топширишдан озод этилиб, мазкур фандан уларга қуйидагича баҳо қўйилади.

 

 

А, А+ учун 5 баҳо
Б, Б+ учун 4 баҳо
C, C+ учун 3 баҳо берилади.

 

 

Амал қилиш муддати чекланмаган (белгиланмаган) сертификатлар учун сертификат олинган кундан бошлаб уч йил давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз қўлланилади.

 

Миллий сертификатга эга ўқувчилар якуний имтиҳонлардан озод этилади