Январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестация синовлари саналари маълум бўлдими?

Январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестация синовлари саналари маълум бўлдими?

Айрим телеграм каналлари ёки группаларида 2025-йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда.

 

 

Педагог кадрлар аттестацияси тўғрисидаги барча маълумотлар ваколатли вазирликларнинг (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги) расмий манбаларида эълон қилинади.

 

Шунингдек, янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан педагог кадрлари учун ўқув фани бўйича малака синовларини ўтказиш шакли ҳамда жадвали ҳар йили малака синовлари бошланишидан 10 кун аввал тасдиқланиб,ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва педагог кадрнинг шахсий кабинетига юборилади.

 

Бугун 1-апрелга қадар тест синовлари жадвали эълон қилинмадими? Демак, 11-апрелга қадар синовлар бошланмайди.