Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига қарийб 1 млрд сўм пул мукофоти берилади

Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига қарийб 1 млрд сўм пул мукофоти берилади

Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июндан нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

Масалан, энди энг нуфузли 5 та олимпиадада (IMO — математика, IBO — биология, ICHO — кимё, IPhO — физика, IOI — информатика) ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларга қуйидагича мукофот пуллари берилади:

1-ўрин: 937 млн 500 минг сўм (2500 баравар);

2-ўрин: 562 млн 500 минг сўм (1500 баравар);

3-ўрин: 375 млн сўм (1000 баравар).