Жорий йилнинг 26-27 март кунлари Қашқадарё вилоятида Асосий олимпиаданинг математика ва информатика фанлари бўйича Республика босқичи бўлиб ўтди.
Қизғин кечган ушбу олимпиадада фанлар кесимида мутлақ ғолиб ва совриндорлар аниқланди:
Математика фани бўйича
1-ўрин: Асадбек Бобоқулов – Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Artel Tech. school NTM,
2-ўрин: Озодбек Ахтамов – Тошкент шаҳар, ITMA ал-Хоразмий TIM,
3-ўрин: Мақсадбек Эгамбердиев – Хоразм вилояти, Боғот тумани ITMA IМ.
Информатика фани бўйича
1-ўрин: Асилбек Суннатов – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани ITMA ал-Хоразмий TIM,
2-ўрин: Жавоҳир Тоштемиров – Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани ITMA М.Улуғбек ТIМ,
3-ўрин: Исмоилмирзо Иноятов – Бухоро шаҳри IТМА PМ.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиада натижаларига кўра ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар Вазирлар Маҳкамасининг 562-сон қарорига мувофиқ, ғолибликни қўлга киритган фанидан ОТМларга кириш имтиҳонларида максимал балл бериладиган имтиёзга эга бўладилар.


