Сентябрдан халқаро мактаб фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган

Сентябрдан халқаро мактаб фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган

Президент Шавкат Мирзиёев 27 март куни иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

 

 

Ўтган ойда ёшлар билан учрашувда Президент ёшларимизнинг жаҳон даражасида билим олиши учун замин яратиш ҳамда уларни дунёдаги энг илғор университетларда ўқишига кўмаклашиш каби ташаббусларни илгари сурган эди. Тақдимотда бунинг амалий ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

 

 

Хусусан, шу мақсадда жорий йил сентябрдан халқаро мактаб фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунга дастлаб 8-синф битирувчилари орасидан энг иқтидорли 60 нафар ўғил-қиз саралаб олинади. Таълим дастури халқаро андоза асосида 3 қисмдан – асосий фанлар, ихтисослик фанлари, етакчилик ва ижтимоий фаолликни ўргатувчи фанлардан иборат бўлади. Ўқув йили 3 даврга бўлиниб, 11 ой давом этади.