Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Президент соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг биринчи — туман (шаҳар) босқичи 27 март куни бошланади.
Унда энг яхши натижа қайд этган жамоалар вилоят босқичида ҳудуд биринчилиги учун беллашишади.
Мазкур босқичда ғолиб бўлган жамоалар:
1-ўрин учун – 100 млн сўм;
2-ўрин учун – 75 млн сўм;
3-ўрин учун – 50 млн сўм миқдорида пул мукофотини қўлга киритади.
ММТВнинг 2025 йил 20 мартдаги «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловини ташкил этиш тўғрисида»ги 92-сонли буйруғи буйруғига иккинчи иловаси билан туман босқичини ўтказилиш йўриқномаси тасдиқланган.
Низом билан танишиш — Файлни юклаш
